Дунёнинг қайси шаҳарларида энг кўп одам яшайди?

2021 йилги маълумотларга кўра, сайёрада 7,9 миллиарддан ортиқ одам яшайди. Дунё аҳолисининг аксарияти, албатта яхши иш топиш имконияти ва ҳар доим бориш мумкин бўлган кўнгилочар жойлар ва тааcсуротларга тўла ҳаёт таъминланган шаҳарлар ва аҳоли пунктларида яшашни афзал кўради. Айни пайтда дунёда 5 миллиондан ортиқ аҳолисига эга 80 дан зиёд шаҳарлар мавжуд. 20 миллиондан ортиқ эркак ва аёлга эга мегаполислар борлиги тўғрисида билармидингиз? Ушбу мақоланинг бир қисми сифатида бир неча қизиқарли фактларни танладик, улар барчани қизиқтаради, деган ниятда сизни ушбу жойлар ҳақида билиб олишга таклиф этамиз.

Қизиқарли факт: Ҳозирнинг ўзида сайёрамизнинг ташқарисида бўлган 7 киши бор. Улар тахминан 430 километр баландликда жойлашган ва соатига 270 километр тезликда ҳаракатланадиган Халқаро космик станциясининг  экипаж аъзоларидир.

Токио (Япония). 38 миллион киши

Вид на Токио с высоты птичьего полета

Баъзилар Япония пойтахти дунёдаги энг гавжум шаҳар эмас деб таъкидлаши мумкин. Ахир, "Google" у ерда атиги 14 миллион киши истиқомат қилишидан сўзлайди-да. Бироқ, Япониянинг энг ривожланган қисми – Катта Токио 38 миллиондан ортиқ аҳолига эга, чунки у Токиодан ташқари Тиба, Канагава ва Саитама маъмурий бўлинмаларини ўз ичига олган. Юқори технология ва ўтмиш меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган бу шаҳар 1603 йилда ташкил топган ва мамлакатнинг асосий маданий, молиявий ва сиёсий  маркази ҳисобланади.

Токио — очень густонаселенный город

Токиода иссиқ пляжлар йўқ, у ерда тоғ чўққилари забт этиш билан ўзингизни хурсанд қила олмайсиз. Тиғизлик пайтда Россиянинг Москва шаҳри бу йирик мегаполис олдида чўл бўлиб кўринади. Бу шаҳар ўзининг бой тарихи, жонли кўчалари ва юқори технологиялари билан одамларни ўзига тортади. Шунингдек, Токио жуда ҳам хавфсиз шаҳар, ҳатто кечаси бир гуруҳ маст эркакларга йўлиқиб қолсангиз, улар сиздан кечирим сўраб, ўз йўлида давом этишади.

 Деҳли (Ҳиндистон). 28 миллион киши

Город Дели тоже является очень густо населенным местом

Деҳли Ҳиндистоннинг энг қадимги шаҳарларидан биридир. У милоддан аввалги 500 йилда ташкил этилган ва ҳозирда Ҳиндистоннинг саккиз шаҳридан ташкил топган турли даврларига оид ёдгорликларни ўзида сақлайди. Афсуски, кўплаб йирик шаҳарлар сингари Деҳли ҳам атроф-муҳитнинг ифлосланишидан азият чекмоқда. Муҳими, ҳавони автомобиллар ифлослантиради, бунга қарата Ҳиндистон ҳукумати келажакда одамларни электр транспортига ўтказишни режалаштирган. Атроф-муҳит тўлиқ ҳаёт учун зарур инфратузилмага эга бўлмаган харобалар аҳолиси томонидан ҳам қаттиқ заҳарланади. Яшовчилар кўпинча чиқинди ёқиб юборади, улар орасида пластик ва бошқа зарарли материаллар кўп.Трущобы Дели

Деҳлида диққатга сазовор жойлар жуда кўп. Бунга мисол қилиб 12 гектар майдонни эгаллаган Акшардҳам мажмуасини келтириш мумкин. Асосий тузилма турли хил ҳинд услубларни ўзида мужассам этган ва гўзал боғлар билан ўралган. Маҳаллий кўл суви мамлакатнинг турли ҳудудларидан олиб келинган. Ўзининг улкан ҳажми туфайли Акшардҳам ибодатхонаси мажмуаси "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилган.

Сан-Паулу (Бразилия). 22 миллион киши

Майдони 152 километр, аҳолиси эса 22 кишига етадиган Сан-Паулу жанубий ярим шардаги энг кўп аҳоли яшайдиган шаҳардир. Улкан шаҳарнинг кўриниши турли тарихий  даврларнинг услубларини ўзида мужассам этган. Шу билан бирга, бу макон технология жиҳатдан яхши ривожланган ва баъзида илмий фантастик фильмларидаги келажак шаҳарга ўхшайди. Шаҳар Жанубий Америкадаги йирик саноат маркази ва мамлакатдаги энг йирик аэропортлари билан ҳам машҳур.

Вид на огромный Сан-Паулу

Сайёҳлар ва бу улкан шаҳарга кўчиб ўтишга қарор қилган одамлар уни гўзал ўрмон билан ўралган ёрқин, шовқинли ва мазали ҳидли жой деб жуда илиқ сўзлар билан тасвирлашади.

Бу шаҳарларнинг йўлларидаги машиналар гавжумлиги тўғрисида айтиб ўтишга ҳожат бўлмаса керак. Бироқ, бу келажакда ўзгариши мумкин, чунки олимлар яқинда катта миқдордаги транспортга эга шаҳарларда ҳаёт имконсиз бўлиши ва бунинг учун чора излаб топиш зарурлиги тўғрисида қайғурмоқдалар.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.