ДХРдаги ҳарбий рўйхатга олиш ва қабул қилиш бўлимлари фуқароларнинг катта оқими туфайли кучайтирилган режимда ишламоқда
- 20.02.2022 11:43
- 132
- Хориж
Донбассда умумий сафарбарлик эълон қилинди.
"Айни дамда Донецк Халқ Республикасини ҳимоя қилмоқчи бўлган фуқароларнинг катта оқими кузатилмоқда. Комиссиялар кучайтирилган режимда ишламоқда ва ўз ишини уддалашмоқда", дейилади хабарда.
Аввалроқ ДХР ва ЛХР раҳбарияти Киевдан келаётган таҳдид муносабати билан фуқароларнинг Ростов вилоятига вақтинча эвакуация қилинишини маълум қилганди.
Аҳолини эвакуация қилиш кеча бошланди - биринчи навбатда болалар, аёллар ва нафақахўрлар Россияга олиб чиқилди. Баёнотларга кўра, бу қарор Украина ҳарбийлари позицияларидан кучайган ўққа тутиш муносабати билан қабул қилинди. Шу сабабли Ростов вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Россия ва тан олинмаган республикалар Украинани шарққа зарба беришга тайёрланаётганликда айбламоқда. Киев буни рад этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим