ДХХ Самарқандда фуқароларни алдов йўли билан Мексика орқали АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзоларини ушлади
- 16.03.2022 19:19
- 379
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Мексика орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Р.О. ва 1979 йилда туғилган С.Р. маҳаллий фуқарони 32.000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлатининг айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
фирибгарлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа