Эдвард Мордрейк - икки юзли одам
XIX асрда яшаган, юз ёшдан кўпроқ умр кўрган англиялик ғайриоддий одам ҳақидаги афсона дунё бўйлаб айтилади. Бу икки бошли Эдвард Мордрейкдир. Айрим тиббиётчилар унинг яшаб ўтганлигини шубҳа остига олишган. Шунга қарамай, иккинчи «мен»и билан бирга яшашга мажбур бўлган бу кишининг қиёфаси ёзувчилар, кинематограф, рассомлар ва мусиқачилар диққат-эътиборини тортиб, санъатда ундан фаол фойдаланилган.
Бу одамнинг ҳаёти ҳақидаги асосий маълумотлар икки америкалик шифокор Жордж Гулд ва Уолтер Пайл муаллифлигида 1896 йилда нашр этилган «Тиббиётдаги аномалиялар ва ғалати ҳодисалар» китобидан олинган. Ушбу тўпламда медицинада учрайдиган ҳар хил ғаройиб ҳолатлар, шу жумладан Мордрейк тўғрисида ҳам ёзилган. Эдвард 1887 йилда (бошқа бир маълумотда 1873 йилда) Англиядаги кўзга кўринган зодагон оилалардан бирида ғайриоддий хунуклик билан туғилган. Унинг бошининг орқа томонида яна бир юзи бор эди, бунинг устига у «тирик» эди – кўзларини очар, кулар ва йиғлар, лекин ҳеч қачон гапирмас ва овқат емасди. Аномалияга қарамай, йигит келишган ва қобилиятли бўлиб улғайди.
«Танишлари уни порлоқ истеъдод эгаси деб гапирарди. Дўстлари эса унинг Худонинг марҳаматига сазовор бўлганлиги ва ҳар хил мусиқа асбобларини яхши чалганлиги ва ўйнаганлигини айтишарди. Эдвард Мордрейкни таниганлар унинг олд юзи ниҳоятда чиройли эканлигини, бошининг орқасидаги юзи эса бағоят хунук ва ёвузлик тарқатиб тураётгандай бўлганлигини айтган», деб ёзади муаллифлар.
Китобда ушбу аномалия тўғрисида тиббиётда учрайдиган деярли кучли биродари томонидан ўзига сингдирадиган «Craniopagus parasiticus» - паразитар сиам эгизаги тўғрисида мутлақ мантиқий тушунча берилган.
Хунуклик Эдвардга жисмонан халақит бермаса-да, унинг руҳий ҳолати аста-секин бузила бошлади. Негаки, унинг иккинчи юзи кўпинча қарама-қарши ҳис-туйғуларни ифода этар, йигит хафа бўлганида у хурсанд бўлар ёки аксинча у яхши кайфиятда бўлганида хўрсиниб, йиғларди.
Атрофдагилар иккинчи юзнинг бирор-бир сўзини эшитмаган бир пайтда Эдвард унинг доимо тинчини бузиб, шайтон аралаш сўзларни айтишини, кўпинча ухлаганида унинг пичирлашидан уйғониб кетишини, ҳатто жарроҳлардан бир неча бор иккинчи юзини олиб ташлашни сўраб, мураккаб операцияга тайёр эканлигини айтган. Шифокорлар натижа ҳалокатли бўлишидан қўрқиб, бундай операцияни ўтказмаган.
Эдвард шифокорлар, оила аъзолари ва дўстларининг эътибори ва ҳушёр назоратига қарамай, 23 ёшида иккинчи юзини ўққа тутиб, ўз жонига қасд қилди. Ўлим олди ёзган хатида у дафн қилиниши олдидан ундан «шайтон юзи»ни кесиб олиб ташлашларини сўраган. Шифокорлар ушбу илтимосни бажардими ёки йўқми номаълум.
Манбада айтилишича, Эдвард Мордрейк тўғрисидаги бу маълумотлар шифокорлар томонидан ёзилган бўлиб, ишончлиликка кафолат бера олмайди. Гап шундаки, «Бостон Пост» газетасида чоп этилишидан бир йил аввал фантаст ёзувчи Чарльз Хильдретнинг айнан Мордейк ҳақидаги «Замонавий илм-фан мўъжизалари: иблис болалари саналмиш ярим инсон монстрлар» сарлавҳали мақоласи чоп этилган эди. Афтидан, муаллифлар уни шунчаки илмий мақола сифатида қабул қилиб нашр қилган. Бундай инсон ҳақиқатан ҳам бўлганми, йўқми аниқ эмас. Мордрейкнинг ҳақиқий сурати ҳам йўқ, кўпайтирилган суратлар эса рассомлар томонидан таниқли сюжет асосида яратилган мумсимон тасвирдан олинган. Ҳикоя ҳақиқатнамо бўлишига қарамай, бу тўғрида тадқиқотчиларнинг фикри турлича.
Бошқа томондан медицинада бу каби эгизаклар бирлашиши натижасида «Паразитиар краниопаг» деб аталадиган ҳолатлар бор. Масалан, 1783 йилда Бенгалияда «Икки бошли бола» туғилган ва кобра чақиши оқибатида 1787 йилда вафот этган. Ҳозирда унинг бош суяги Англия қироллик жарроҳлик коллежида сақланади.
Бугунги кунда дунёда худди шундай аномалия билан туғилган битта бола бор, у ота-онасининг фидокорлиги ва замонавий тиббиёт туфайли 15 ёшга тўлган. Американинг Миссури штатида яшайдиган Трес Жонсни ҳам Мордрейк каби «икки юзли одам» деб айтишади. Демак, бу каби ҳолатларни тиббий нуқтаи назардан инкор этмаслик лозим.
Бироқ, Мордрейкнинг иқтидори ва мусиқий истеъдоди тўғрисидаги тафсилотлар ҳам шубҳа туғдиради. Шифокорларга маълум бўлган бундай чақалоқларнинг аксарияти ақли заиф бўлган. Трес Жонс ҳам туғилганидан бош оғриғидан азият чеккан, унда тутқаноқ касаллиги ҳам бўлган. Шунинг учун у бир неча операцияларни бошидан ўтказган. Эҳтимол, муаллиф Мордрейк тимсолида эгизак паразит туғилишининг ҳақиқий воқеасини асос қилиб олиб, ўз биродарининг жирканч шахсиятини ўзи билан бирга олиб юришга мажбур бўлган.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.
Манба:Taini.su