Экспортчиларга солиқ имтиёзи, қисқарадиган текширувлар ва интеллектуал мулк ҳимояси — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

1 ноябрдан тиббиёт муассасаларидаги вакант лавозимларга хоҳишга қараб талабалар, магистр ординаторларни ишга жойлаштириш бошланади.
Ҳукумат қарорига кўра, туман (шаҳар)лар кесимида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор ва тор доирадаги шифокорлар, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокорлар, шунингдек Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида шифокорларга бўлган эҳтиёж аниқланади ҳамда мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади.

Шу санадан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
• паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуён парвариши ва кўчатчилик йўналишларидаги ўнлаб мақсадлар субсидия ажратилади.
Субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида ажратилади.

***

1 ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

***

Шу санадан бошлаб интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва тарқатилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва тарқатувчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш идоралараро ахборот алмашинуви Адлия вазирлигининг «IP-Protection» ахборот портали орқали амалга оширилади.

***

Президент қарорига асосан 1 ноябрдан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

***

Президент қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Қарорга мувофиқ эндиликда назорат қилувчи органлар «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиши шарт.

Қолаверса, тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги белгиланди.

***

1 ноябрдан бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда, муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланмайди.
Шунингдек, экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъий назар қўлланади.

***

Мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига электрон давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади