Энг кўп картошка Самарқанд вилоятида етиштирилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 миллион 490,9 минг тонна картошка етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоизга кўп.

Етиштирилган жами картошканинг 92,2 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд 285,4 минг тонна, Сурхондарё 198,0 минг тонна ва Фарғона вилояти 187,0 минг тонна картошка етиштириш билан юқори ўринларни банд этган.
Бу борада Сирдарё 25,5 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикаси 25,3 минг тонна ва Жиззах вилояти 9,5 минг тонна билан картошка етиштиришда энг сўнгги ўринда қайд этилган.