Энг кўп кичик тадбиркорлик субъекти Тошкент ва Самарқандда

Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 март ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 432 607 тани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони энг кўп ҳудудлар:

• Тошкент шаҳрида – 83 104 та
• Самарқанд вилоятида – 39 312 та
• Тошкент вилоятида – 38 146 та
• Фарғона вилоятида – 35 312 та
• Қашқадарё вилоятида – 32 896 та
• Андижон вилоятида – 31 104 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

• савдо соҳасида – 155 305 та

• саноат соҳасида – 77 068 та

• қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик
хўжалиги соҳасида – 41 185 та

• қурилиш соҳасида – 36 929 та

• яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 29 039 та