Энг омадли кишилар
Ҳаммамиз мўъжизаларга ишониб яшаймиз. Эҳтимол, кўпчилигимиз “омад”дан бошқа сўз билан изоҳлаб бўлмайдиган бирор ажойиб воқеаларни бошимиздан ўтказгандирмиз.
Ушбу мақола қаҳрамонлари тақдир хайрихоҳлиги остида бўлган ва тасаввурга сиғмайдиган ҳодисаларни бошидан кечирган. Мақолани охиригача ўқинг, эҳтимол сизга ҳам омад кулиб боқади.
Метеоритдан қочган йигит
Норвегиялик Андерс Ҳелстрап ер юзидаги энг омадли одамларнинг ўнталигига киради. Бунга ишониш қийин, аммо бу парашютчи ҳақиқий метеоритга чап берди. Осмондан жуда катта тезлик билан пастга қараб тушаётган тош жисми метеоритдан бошқа нарса эмаслигини дарҳол англаб олди. Шунга қарамай у уни камерага суратга туширишга эришди.
Лотереялар ғолиби
Америкалик Жоан Гинтер бир неча йил давомида лотереядан миллионлаб доллар ютиб олишга муваффақ бўлди. 2008 йилда у ютиб олган энг катта ютуқ 10 миллион долларни ташкил қилди. У ҳали ҳам турли лотереяларда қатнашади ва сотиб олган чипталарининг бир қисмини дўстлари ва қариндошларига беради.
Нитирэн
Нитирэн – сю мактабига асос солган япон роҳиби. У тарихда нафақат диний арбоб, балки дунёдаги энг омадли кишилардан бири сифатида танилди. Ҳукумат Нитирэннинг таълимоти жамиятга путур етказиши мумкин, деб ҳисоблаган ва бошини танасидан жудо қилиниши орқали ўлим жазоси беришга қарор қилди. Қатл пайтида жаллод чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. У ўлдирилмади, лекин узоқ жойларга сургун қилинди. Роҳиб кексайиб, диний етакчига айланди, унинг таълимоти эса ўз издошларини топди.
Маартен де Йонг
Голландиялик велосипедчи Маартен де Йонг вазиятларнинг тасодифан келиб чиқиши натижасида хавфни ортда қолдирган омадли кишилардан биридир. 2014 йилда тақдирни икки марта алдаган бу инсон ном-нишонсиз йўқолиб қолган ва шу кунгача топилмаган “MH-370” рейсига чипта олди ва баъзи бир сабабларга кўра у рейсга улгурмади. Бироз вақт ўтгач, у бошқа рейсга чипта олди, аммо чиптанинг арзонроқ варианти топилгач, уни алмаштиришга қарор қилди. Дастлаб у учиши керак бўлган самолёт Украина осмонида қулаб тушди.
Цутому Ямагути
Тарихга кирган энг омадли инсонлардан яна бири Цутому Ямагути. Иккинчи жаҳон уруши пайтида у “Mitsubishi” компаниясининг ходими бўлган ва деярли бутун дунё бўйлаб хизмат сафарига чиққан. Цутому 1945 йилда Хиросимада сафарда бўлганида биринчи атом бомбаси ташланган. У турли хил тан жароҳатлари олиб, тирик қолди. Эндигина хизмат вазифасига қайтган Ямагучи иккинчи ядро бомбаси ташланганини ҳам бошидан кечирди. Цутому Ямагутини узоқ умр кўрган инсонларлар қаторига қўшиш мумкин, чунки у 93 ёшида вафот этди.
Интернет материаллари асосида Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.