Энг узоқ ва энг қисқа никоҳ муносабатлари

Айтишларича, инсоният тарихида энг узоқ давом этган никоҳ 90 йилни ташкил этган.

Британияда яшаган асли келиб чиқиши ҳиндистонлик Карама ва Катари Чанд 1925 йилда турмуш қурган ва 2015 йилда улар никоҳининг 90 йиллигини нишонлашган.

Инсоният тарихидаги энг қисқа никоҳ эса...  3 дақиқа давом этди. Бу Қувайтда бўлиб ўтган. Қисқа қилиб айтганда, эр-хотиннинг риштасига улар тўй саройини тарк этишга улгурмасданоқ дарз кетди.

Шундай бўлдики, барча расмиятчиликларни бажариб бўлгач, янги турмуш қурган келин қандайдир тарзда ноўнғай қадам ташлади, қоқилиб кетди ва ерга йиқилди.

Унинг ҳозиргина турмуш ўртоғи бўлишга улгурган эр хотинини ўрнидан туришга ёрдам бериб юпатиш ўрнига, уни масхара қила бошлади. Устига-устак эркак хотинини аҳмоқ деб атади.

Бундай “оилавий ҳаётдан тўйиб кетган” аёл, бундан кейин қўпол эрининг масхараларига чидай олмасликка қарор қилди ва залдан чиқмасдан, дарҳол ажрашиш учун ариза берди.

Эпчил ходимлар зудлик билан керакли ҳужжатларни тайёрлашди, никоҳ бекор қилинди ва у тарихдаги энг тез қисқа никоҳ деб тан олинди.