Эпидемиолог ниқобни иягига ва бўйнига илиб олганларга муносабат билдирди
- 11.05.2020 17:01
- 275
- COVID-19
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
- Айримлар ниқобни иягига ва бўйнига илиб олган. Бунга муносабатингиз?
- Билиб қўйинг, коронавирус организмга иягингиз ва бўйнингиз орқали юқмайди.
Коронавирус организмга бурун, оғиз ва кўз шиллиқ пардаси орқали киради ва ривожланади. Дока ниқоб билан буруннинг, оғизнинг, бир пайтнинг ўзида иккаласининг ёпилмагани коронавирус қўзғатувчисининг организмга киришига йўл очиб беради.
Агар Сиз дока ниқобни тўғри тақиб юрган бўлсангиз, ниқобни нотўғри тақиб юрган одамга, албатта эътироз билдиринг. Негаки, ушбу шахс нафақат ўзининг, балки Сизнинг саломатлигингизга ҳам хавф солади. Унинг эса бунга ҳақи йўқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа