Ер юзи аҳолисининг 60 фоизи Осиёда истиқомат қилади
Бугун Ер шари аҳолиси 7,8 миллиардни ташкил этади. Унинг 11 фоизи Европада, 5 фоизи Шимолий Америкада, 9 фоизи Жанубий Америкада, 15 фоизи Африкада ва 60 фоизи Осиё қитъасига тўғри келади.
49 фоиз аҳоли қишлоқ жойларда яшаса, 51 фоиз аҳоли шаҳарда истиқомат қилади. Ер шари аҳолисининг 77 фоизи уй-жойга эга бўлса, 23 фоизи яшаш шароити яхши эмас.
Аҳолининг 7 фоизи олий маълумотли, 93 фоизи эса ўрта ёки маълумоти йўқ инсонлардир. 83 фоиз аҳоли ўқишни билади, 17 фоизи саводсиздир.
Аҳоли сонининг 26 фоизи 14 ёшдан паст, 66 фоизи 15 ёшдан 64 ёшгача, 8 фоизи эса 65 ёшдан юқорини ташкил этади.
Агар сиз 65 ёшда бўлсангиз энг бахтли одам ҳисобланасиз. Чунки, 92 фоиз аҳоли 65 ёшга тўлмасдан вафот этган. Шунинг учун, ўзингизни эҳтиёт қилинг!