Ерда магнит бўрони давом этмоқда, Қутбда ёғду юзага келди
Кеча, якшанба кунидан Ер магнитосферасида магнит бўрони бошланди.
РИА Новости хабарига кўра, бўрон кучсиз, унинг даражаси G1 (максимал даража G5)га тенг.
Прогнозга кўра, магнит бўрони бугун ниҳоясига етади.
Бўронга 28 октябрь куни кечқурун Қуёшда содир бўлган кучли чақнаш сабаб бўлган.
Европа космик агентлиги астронавти Томас Пессе Twitter саҳифасида ғайриоддий қуёш чақнаши натижасида юзага келган қутб ёғдуси суратларини жойлаштирди.
“Жанубий қутб ёғдуси қайтди! Орбиталаримиз ва қуёш шамоли уларни яна кузатишимизга имкон берди, кўрган армонда, кўрмаган дармонда”, - деб ёзган у кадрларни жойлаштирган постда.
Хабарларга кўра, Ер аҳолиси қутб ёғдусини кузатиш имкониятига эга. Мисол учун, ёғду Россия ҳудудида яқин кунларда улар 55-60 даражагача, яъни Москвагача бўлган кенгликларда кузатилади.
Магнит бўрони вақтида саломатликка эътиборни кучайтириб, сурункали касалликлари бўлган кишилар эҳтиётликни ошириши лозимлиги айтилади.
Шунингдек, бу ҳолат энергетик тизимлар ҳимоясида нотўғри сигналларни келтириб чиқариши мумкин. Космик кемалар эса сирт зарядини тўплагани сабабли космик кеманинг орбитадан чиқариш хавфини туғдиради. Бундан ташқари, сунъий йўлдош навигациясидаги бузилиш ва паст частотали радионавигация муаммолари, шунингдек, юқори частотали радиоалоқа узилишларига олиб келиши мумкин.
Г.Холдорова тайёрлади.