Эрон Интерполдан Трампга нисбатан “халқаро қидирув” эълон қилинишини талаб қилди
Эрон Суд ҳукумати, ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонининг ўлими сабабли Интерполдан АҚШ Президенти Доналд Трампга нисбатан “халқаро қидирув” эълон қилинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Mehrагентлиги хабар берди.
“Қосим Сулаймони ўлимига алоқаси бўлган ва шу масала билан шуғулланган, орасида АҚШ ва бошқа давлатларнинг ҳарбий ва сиёсий фаоллари бўлган 36 киши аниқланди”, деб таъкидлади Теҳрон прокурори Али Меҳра.
Унинг сўзларига кўра, ушбу шахслар “қотиллик” ва “терроризмда” айбланмоқда. Эрон Суд ҳукумати томонидан уларни жавобгарликка тортиш қарори қабул қилинган ва гумонланувчиларни дунё бўйлаб ҳибсга олинишида ҳамкорлик қилиши учун Интерполга мурожат қилинган.
- Рўйхатнинг биринчи ўрнини АҚШ Президенти Доналд Трамп банд этган, - дея таъкидлади Али Меҳра.
Эслатиб ўтамиз, генерал Сулаймонини йўқ қилиш учун жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ томонидан махсус тадбир ўтказилган эди. Тадбир якунига кўра, Сулаймони ўлдирилди.