Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи такси ҳайдовчисини ҳақоратлаган шахс жазоланди

2020 йил 19 апрель куни соат 13:50 ларда ҳуқубузар И.М. озиқ-овкат етказиб бериш хизматига қўнғироқ қилиб, озиқ-овқат олиб келишга буюртма берган. Бироздан сўнг ҳайдовчи Акмал буюртмани манзилига етказиб келган вақтда ҳуқуқбузар И.М. ҳайдовчига миннатдорчилик билдириш ўрнига, буюртмани бир неча дақиқага кеч олиб келганлигини важ қилиб, арзимаган сабаб Акмални жамоат жойида ҳақорат қилиб, атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳолининг кенг муҳокамаларига ҳам сабаб бўлди.

Судда И.М. қилмишини тушуниб етиб, жабрланувчидан узр сўради, пушаймонлигини билдирди. Бироқ Акмал уни кечирмади.

Самарқанд шаҳар судининг қарори билан ҳуқуқбузар И.М.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ориф ПАРДАЕВ,Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси.