Фил тушиб кетгани билан машҳур бўлган монорельс қаерда жойлашган?
Дунёдаги энг қадимги, аммо ҳали ҳам ишлайдиган бу монорельс (бир изли осма йўл) бир асрдан олдин қурилган. Ушбу қурилма “Вупперталь осма темир йўли” деб аталади. Номидан кўриниб турибдики, бу ерда поездлар осилиб туради. Қизиқарлиси, бу монорельс йўли асосан дарё усти бўйлаб ётқизилган.
Германиянинг Вупперталь шаҳрида жойлашган бу монорельсда поездлар сув ёқалаб эмас, балки пароход юришига ўхшаб сув бўйлаб (фақат тепада) ҳаракатланади. Шу сабабли 1897 ва 1903 йиллар орасида қурилган монорельс шаҳар аҳолиси учун нафақат транспорт воситаси, балки сайёҳларни қизиқтирадиган диққатга сазовор жойга айланган. Кўпчилик Вупперталдаги турли жойларда баландлиги 7 метрдан 13 метргача бўлган поездга минишга қизиқиб, бу ерга келади.
Бундан ташқари, ушбу монорельс 1950 йилда цирк шоусини реклама қилиш мақсадида унга олиб чиқилган фил, аниқроғи фил боласи тушиб кетгани билан ҳам машҳур.
Фил боласи ёш, лекин оғир эди – вагонлар албатта унинг оғирлигига бардош берди, бироқ поезд тебранишни бошлаганда, ҳайвон қўрқувдан саросимага тушиб, вагон бўйлаб югура бошлади, сўнг ён деворни ёриб ўтиб пастга қулаб тушди.
Шу вақтда поезд дарё устидан ҳаракатланаётган эди, агар олган стрессни ҳисобга олмасак, филча шунчаки чўмилиб олди. Руҳий зарбани ҳайвон уриб кетган ва улар ҳам сувга тушиб кетган уч киши олди. Айтганча, улардан иккитаси журналист эди – бу воқеани бутун дунёга танитишда уларнинг ҳиссаси бўлган бўлса ажабмас.
Бу воқеадан сўнг фил яна 39 йил яшади ва бу саргузаштдан келиб чиқиб унга Туффи (итальянчадан ғаввос деб таржима қилинади) исмини беришди. Schwebebahn Wuppertalда бу воқеа абадийлаштирилди - Туффи қулаган жойнинг яқин атрофидаги бинода фил тасвири белгиланган ва воқеа санаси бутун шаҳарда нишонланади.