Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган шахс ушланди
Бундан ташқари, ушбу шахс - У.Ч. 2021 йил 7 сентябрь куни фуқаро Ю.Д.ни алдаб, 2 минг АҚШ доллари эвазига унинг ноҳақ ишдан кетганлигини ижтимоий тармоққа жойлаш орқали унга етказилган моддий зарарни қоплаб бериши ва ишига қайта тиклаб беришлигини ваъда қилиб, ундан 1000 АҚШ доллари олиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
2021 йил ноябрда фуқаро Р.З.нинг ишончига кириб, 20 миллион сўм эвазига унга собиқ турмуш ўртоғи билан бўлаётган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўрилаётган ишда қатнашиб, муаммони ижтимоий тармоқларда кўтариб, фарзандини олиб беришни, шунингдек, тергов бўлими томонидан кўрилаётган жиноят иши бўйича унга етказилган 14 минг АҚШ доллари миқдоридаги зарарни қоплатиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун Р.З.нинг 1 миллион сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
2021 йил 28 декабрда У.Ч.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан “сиртдан” айб эълон қилиниб, унга нисбатан “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирувга берилган.
Ҳозирда У.Ч. Қашқадарё вилояти ҳудудида ИИБ жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан ушланиб, Самарқанд вилоят ИИБга қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
"Тергов ҳаракатлари инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик тамойиллари асосида олиб борилиши таъминланади. Ушбу шахсдан жабрланганлар бўлса, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралади", дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.