Фирибгарнинг бошқа жинояти очилди

Шу йил 29 февраль куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Пахтачи тумани Дабусқалъа маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган Р.Ш. тергов қилинган.

Тергов жараёнида алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида у 2016 йил июль ойида фуқаро Ш.Л.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини Самарқанд давлат университетининг тарих факультетига ўқишга киритиб қўйишни айтиб, алдаб, пора беришга қизиқтирган ва яшаш уйида ундан 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Р.Ш. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2017 йил 24 март куни соат тахминан 14:00 ларда Пахтачи тумани Боғолони маҳалласида яшовчи Б.Ў.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини танишлари орқали ишга киритишни ваъда қилиб, ундан 2500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ш. нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми “а” бандида (пора бериш) кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланиб, қўшимча айб эълон қилинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.