Франция президент сайламоқда. Эммануэл Макрон ва Марин Ле Пен иккинчи босқичда
- 11.04.2022 15:27
- 57
- Хориж
Франция ички ишлар вазирлигининг сўнгги умумий маълумотларига кўра, протоколларнинг 97 фоизи санаб чиқилгач, мамлакатнинг амалдаги президенти Эммануэл Макрон 27,6 фоиз овоз тўплаб, президентлик сайловларида етакчиликни сақлаб қолди.
Ўнг қанот «Миллий бирлашув» партияси раҳбари Марин Ле Пен иккинчи ўринда (23,41 фоиз), чап қанот “Бўйсунмас Франция” партияси раҳбари Жан-Люк Меланшон учинчи ўринда (21,95 фоиз).
Парижнинг ўзида эса вазият бошқача: Франция пойтахтида Макрон 35,33 фоиз, Меланшон 30,09 фоиз, Земмур эса 8,16 фоиз овоз олган. Марин Ле Пен 5,54 фоиз овоз билан олтинчи ўринни эгаллади.
Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 24 апрель куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!