Францияда Макронга тухум улоқтирган киши ҳибсга олинди
Лионда Франция президенти Эммануэл Макронга тухум отган эркак ҳибсга олинди, деб хабар беради BFMTV.
Қўлга олинган шахс “давлат ҳукумати берилган шахсга нисбатан зўравонлик”да айбланмоқда.
Макрон Лион шаҳрида ўтказилаётган Eurexpo кўргазмасига ташриф буюрган эди. Lyon Mag илгари хабар берганидек, ташриф чоғида оломон орасидан унга қарата номаълум нарса ташланган. Кейинчалик аниқланишича, бу тухум бўлган. Хавфсизлик хизмати норозилик ишоралари билан: “Яшасин инқилоб” дея бақирган йигитни ҳибсга олди.
Бундай ҳодиса биринчи марта рўй бермаяпти. Июнь ойининг бошида, Франциянинг жануби-шарқидаги Дром департаментига ташрифи чоғида Макрон олқишлаш учун йиғилганларга яқинлашди. Тўпланганлардан бири Франция Президентига шапалоқ тортиб юборди. Макронга қўл кўтарган киши тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу тарсаки ҳодисаси Франция сиёсатчилари, жумладан, мухолифат партиялари раҳбарлари томонидан кескин қораланди. Макроннинг ўзи воқеа аҳамиятини ошириб юбормасликка чақирди ва аҳоли билан учрашувни давом эттирди.