Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фуқаролигини сотиб олиш мумкин бўлган давлатлар

Бугунги кунда бадавлатлик яхталар ва самолётлар билан ўлчанмайди. Бошқа бир давлат фуқаролигини олиш йирик тадбиркор, олигархлар ва шунчаки ўта бой кишиларнинг янги русумдаги инжиқликларидир. Ва баъзи давлатлар уларнинг бу хоббисини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.
Бугун фуқаролигини олиш бўйича энг холис шартларга эга мамлакатларни тўпладик.

Кипр

Кипр паспортини қўлга киритиш Европа Иттифоқи фуқароси бўлишнинг энг тезкор усули. Бунинг учун Кипрга келиш умуман шарт эмас; оролдаги кўчмас мулк қурилишларининг бирига 2 миллион евро сармоя киритиш кифоя. Олти ойдан сўнг сизга Европа давлатларида эркин ҳаракатланиш, яшаш, ишлаш ва ўқиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилади.

Португалия

Португалия паспортини олиш ҳам осон, лекин бироз кўпроқ вақт талаб қилади. Беш йил ичида 500 минг евро миқдоридаги кўчмас мулк инвестицияси эвазига берилган вақтинчалик яшаш рухсатномаси харажатлар ўрнини қоплайди ва яна бир йилдан кейин орзу қилинган ардоқли китобча топширилади. Мамлакатда доимий яшаш шарт эмас, у ерда ҳар икки йилда икки ҳафталик “кирди-чиқди” қилсангиз бўлди. Бироқ португал тилини ўрганганингиз маъқул: ҳукумат сизни тил имтиҳонини топширишга мажбур қилиши мумкин.

Испания

Испанияда 500 минг еврога мулк сотиб олгандан кейин вақтинчалик истиқомат қилиш рухсатномасига эга бўлиш учун сиз беш йил, фуқароликни олиш учун – ўн йил яшашингиз керак. Шу сабабли, Португалия кўпчилик учун янада жозибали имкониятга айланган.

Греция

Греция ҳукумати дастури истиқомат учун гувоҳнома бериш эвазига сармоядорларга кўчмас мулкка 250 минг евро сармоя киритишни таклиф қилади. Европада яшаш ҳуқуқининг бундай паст баҳоси иккита бонус -мамлакатда доимий яшашга эҳтиёж йўқлиги ва аризачининг 21 ёшгача бўлган фарзандлари томонидан ҳужжатларни автоматик равишда олиши билан тўлдирилади. Фуқаролик эса етти йилдан кейин берилади.

АҚШ

АҚШ ҳукумати сармоядорларга яшаш учун гувоҳнома ва беш йил давомида яшил карта (грин кард) олишнинг иккита E-2 Visa ва EB-5 Investor Visa усулларни таклиф қилади. EB-5 АҚШда ҳукумат томонидан тасдиқланган лойиҳаларга камида 1 миллион доллар сармоя киритганларга берилади. Ушбу иммиграция визаси қўшма штатларда яшаш, ўқиш, ишлаш ва пенсия олиш ҳуқуқини беради. Иккинчи ҳолатда сармоялар чегараси паст, лекин ушбу дастурдан фақат баъзи бир мамлакатлар фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Гренада

200 000 доллар хайрия пули ёки 350 000 доллар кўчмас мулкка сарфланган маблағ – танлов ўзингизда. Гренада паспорти 127 давлатга визасиз саёҳат қилиш имкони ва АҚШнинг Е-2 дастурида қатнашиш ҳуқуқини беради.

Вануату

Вануату — Осиё-Тинч океани минтақасидаги бу мамлакат иқтисодиётига сармоя киритиш учун ўз паспортини таклиф қиладиган ягона давлат. Кутиш узоқ вақт талаб қилмайди – бир ойдан икки ойгача. Тўлов миқдори оиланинг катталигига боғлиқ. Битта аризачи учун 220 000 доллар, тўрт кишилик оила учун ҳаммаси бўлиб 280 000 АҚШ доллар сармоя киритиш лозим.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.