Футбол, "Евро-2024": Бугун нимчорак финал ўйинлари бошланади

Футбол бўйича Германия яшил майдонларида ўтказилаётган Европа чемпионати баҳсларининг плей-офф ўйинлари бугун, 29 июндан бошланади. Кун давомида мухлислар 2 та ўйинни томоша қилади. 

Мазкур босқичда “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Швейцария терма жамоаси “B” гуруҳида 2-ўринни банд этган Италия терма жамоаси билан баҳс олиб борса, мезбон Германия “C” гуруҳида 2-ўрин билан плей-офф босқичига чиққан Дания терма жамоаси билан куч синашади.

Маълумот учун, Швейцария-Италия ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00 да, Германия-Дания учрашуви соат 23:59 да старт олади. Швейцария-Италия жуфтлиги ғолиби чорак финалда Англия-Словакия баҳсида ютган терма жамоа билан тўқнаш келади. Германия-Дания баҳси ғолиби эса кейинги босқичда Испания-Грузия қарама-қаршилигида зафар қучган терма билан баҳс олиб боради.

Нимчорак финал жуфтликлари

29 июнь, шанба

21:00  Швейцария —  Италия

23:59  Германия —  Дания

30 июнь, якшанба

21:00  Англия —  Словакия

23:59  Испания —  Грузия

1 июль, душанба

21:00  Франция —  Бельгия

23:59  Португалия —  Словения

2 июль, сешанба

21:00  Руминия —  Нидерландия

23:59  Австрия —  Туркия