G20 ("Катта йигирмалик") ҳақида нималарни биламиз?

G20("Катта йигирмалик")га, номидан маълум жаҳоннинг 20 та энг кучли иқтисодга эга давлатлари аъзо. Булар:

Европадан:

Буюк Британия

Германия

Италия

Россия

Туркия

Франция

Европа Иттифоқи идораси.

 

Осиёдан:

Ҳиндистон

Индонезия

Хитой

Жанубий Корея

Япония

Саудия Арабистони.

 

Шимолий Америка:

АҚШ

Канада

Мексика.

 

Жанубий Америка:

Бразилия

Арентина

 

Африка қитъасидан:

Жанубий Африка Республикаси.

 

Австралия.

G20 га аъзо давлатларнинг илк йиғилишлари ўтган асрнинг 90-йилларида Осиёда рўй берган иқтисодий инқироз даврида бошланган эди. Ўшанда бу саммитга, аъзо давлатларнинг фақат молия вазирлари ва марказий банк раислари йиғилишган.

2008 йилдан бошлаб саммит ишида анъанавий тарзда давлат раҳбарлари қатнашадиган бўлдилар.

Саммит ҳар йили бўлиб ўтади. Унда G20 га аъзо давлатларидан ташқари мезбон давлат раҳбари таклиф этадиган бошқа бир неча давлат раҳбарлари ҳам иштирок этадилар.

Шунингдек ушбу саммитга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро валюта фонди каби бир қанча обрўли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.

Саммит доирасида иштирокчи давлатлар дунёдаги сиёсий ва иқтисодий ҳолатларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар юзасидан таклифлар билдирилади, ечимлар таклиф қилинади.

2018 йилда саммит Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтди. Бу саммит ишида бир оз кутилмаган ҳолатлар рўй берди. Ҳар йили саммит кунларида дунёнинг икки қутбига даъвогарлик қилаётган икки давлат, АҚШ ва Россия раҳбарларининг ўзаро учрашуви бўлар эди.  Буэнос-Айресдаги саммит доирасида ана шу учрашув бўлмади. Трамп Путин билан учрашишни хоҳламади. Бунга сабаб эса ўша пайтда, Қора денгизда Украинанинг учта кемаси Керчь бўғози томон ҳаракатланаётганда Россия ҳарбийлари уларни Россия ҳудудига рухсатсиз кирганликда айблаб қўлга олди. Кемалардаги денгизчилар қамаб қўйилди. Россия томонининг бу иши Ғарб давлатлари билан биргаликда АҚШнинг ҳам норозилига сабаб бўлди ва президент Трамп Керчь воқеалари ортидан Путин билан Буэнос-Айресдаги саммитда бўладиган учрашувни бекор қилди.

Бу йилги саммит 28-29 июнь кунлари Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтади.

2020 йилги саммит эса Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.