Ғалати фобиялар
Фобиялар – бу мантиқий тушунтирилишга берилмайдиган, назорат қилиб бўлмайдиган қўрқувлардир. Албатта, ўз саломатлиги, қандайдир тушунмовчиликлар, хавф-хатарлардан қўрқиш барча тирик мавжудотга хосдир. Мисол учун тишлари оғриган одам тиш шифокорига бормайди, яна кимдар саёҳат хоҳлайдию, самолётда учишдан қўрқади. Ушбу таърифни умумлаштирадиган бўлсак, “касаллик”ни - агар одам қўрқса – оддий қўрқув, агар ҳадиксираб, ундан қочса – фобия деб айтса, бўлади.
Бугун уларнинг кўплари кишини саросимага тушириб қўйиб, ҳар хил муаммоларни келтириб чиқарадиган илмий тасдиқланган инсон фобиялари билан танишамиз.
Гносиофобия (эпистемофобия) — билим олиш қўрқуви.
Ушбу фобия билан оғриган одамларнинг 70 фоизи йирик шаҳар ва мегаполислар аҳолиси эканлиги мантиқан тўғри. Бироқ, бу фобия кишилик жамиятидан ташқарида ўсган “Маугли” болаларида ҳам топилган.
Гидрозофобия — терлаб шамоллаш ёки ёқимсиз ҳид манбаи бўлиш қўрқуви. Бу фобияси борлар қушларга ҳавас қилади, негаки уларда тер безлари йўқ.
Дорофобия — совға олиш ёки бериш қўрқуви. Бу кулгили фобия эмас, унинг остида болаликдаги гина-қудуратга асосланган жиддий муаммо ётади.
Кумпунофобия — тугмалар қўрқуви. Дунёда 75 000 кишидан 1 нафари бу фобиядан азият чекади.
Лаканофобия — сабзавотлар қўрқуви. Бу одамлар сабзавотларни кўриши билан кўнгли айнийди, боши айланади ва тез нафас олишни бошидан кечириши мумкин. Улар ҳатто сабзавотларнинг ҳидига ҳам чидаб тура олмайди. Баъзилари эса ҳатто сабзавот ёнида турган маҳсулотни ҳам емайди.
Нефофобия — булутлар қўрқуви. Вақт ўтиши билан бу қўрқув бошқа шаклларни олиб, туман ёки ҳаво фобиясига айланиши мумкин.
Омброфобия — ёмғир қўрқуви. Қурқув жиддий саросимага олиб келиши мумкин. У бир неча сабабларга кўра пайдо бўлади: болаларга касал бўлиб қолмаслиги учун ёмғирда кўчага чиқиш таъқиқланганлиги сабабли ва кўпинча ёмғирни депрессия билан боғлашади.
Трипофобия — зич жойлашган тешикчалар қўрқуви. Трипофобиядан азият чекадиган одамлар кўплаб кичик тешиклари бўлган нарсаларни хавф билан боғлайди. Баъзи маълумотларга кўра гарчи минглаб одамлар бундан азият чексада, ҳозиргача бундай таҳликалар фобиялар расмий рўйхатига киритилмаган. Трипофоблар кўплаб асалари уяси, губкалар ёки баъзи бир ўсимликлардан ҳадиксирайди. Трипофобия аломатлари кўнгил айниши, тана қичиши ва ҳатто ваҳимага тушиш ҳолларини ўз ичига олиши мумкин.
Хайрофобия — номақбул вазиятларда (масалан дафн маросимида) кулиб юбориш қўрқуви. Ушбу қўрқув механизми тананинг ҳимоя реакцияси билан боғлиқ бўлиб, у оғир вазиятда ғалати муносабатда бўлиб, қувонч намоён этиш орқали ўзини ҳимоя қилиши мумкин.
Пунктумофобия — охирида нуқтаси бор хабар олиш қўрқуви. Табассум (смайл)нинг йўқлиги ёзишувнинг жиддийлиги ёки суҳбатдошнинг кескин жавобини англатади.
Гиппопотомонстросескиппедалофобия — ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу узун сўзлар қўрқуви.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.