Ғалати одат
Бу қадимий одат неча юз йиллар ўтса-да, ҳамон Болгарияда амал қилиниб келади. Гап шундаки, Янги йилдан тортиб бошқа байрамларда кукерлар деб аталадиган одамлар энг қўрқинчли қиёфа касб этадиган либослар, каска кийиб, шаҳар бўйлаб кезади ва биринчи дуч келган хонадонга киришади.
Кукерлар юришини карванал ҳам деб аташ мумкин, унга мамлакат турли бурчакларидан тумонат одам ташриф буюради. Уларнинг асосий мақсади байрамга халақит бермаслик учун ёвуз инс-жинсларни иложи борича нари қувиш.
Робот ойда база қуради
Россия ва бошқа етакчи мамлакатларда Ойда база қуриш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Яқинда Юлдуз шаҳарча - Юрий Гагарин номидаги космонавтлар тайёрлаш марказида Ой роботи намойиш қилинди. Унинг ёрдамида россиялик ва бошқа мамлакатлар фазогирлари Ойда база қуради.
Ой роботи ташқи кўриниши қадимги кентаврни эслатади ва шу ном билан «Кентавр» деб аталади. Тўрт ғилдиракли платформада олдинда қўлли тана жойлашган ва бошдаги бошқарув тизими оқали ҳаракатланади. Тана орқасида юк ташувчи платформа ва учувчисиз разведкачи аппарат ўрнатилган. Космик роботнинг бошқа тузилиши ҳозирча сир тутилмоқда.
Дарахтлар қаерга боряпти?
Қизиқ, дарахтлар ҳам юроладими? Ҳа, юрар экан.
Россия ўрмон назорати ходимлари бунга гувоҳ бўлдилар. Карелия Республикаси, Архангелск области ва Байкалорти ўлкасида айрим дарахтлар, ҳатто бутун бир ўрмон қисми олдинги жойидан ярим метр силжигани аниқланди.
Тадқиқотчилар аниқлашича, дарахтлар йилига беш сантиметр тезликкача силжир экан. Ўрмон назорати ходимлари дарахтлар силжиши Ернинг географик магнит қутблари оғиши оқибатида содир бўляпти, деган хулосага келдилар.
Т.Шомуродов тайёрлади.