Газни рублга сотиш қарори: Бу Россия учун хатарми ёки истиқбол
Россия президенти Владимир Путин 1 апрелдан номақбул давлатлар билан газ учун тўловларни рублга ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Рублда тўлаш учун Россия банкларида Россия миллий валютасида ҳисоб рақамлари очиш талаб этилади. Мақсад - Украинадаги уруш туфайли Ғарб санкциялари оқибатларини бартараф этиш, дейилади Россия ОАВларида.
Бу ҳақдаги баёнотдан сўнг Европада газ нархи 1,5 -5фоизга кўтарилган. Охирги ҳафталарда Россия Марказий банки рубль курси тушиб кетмаслиги учун бир вақтнинг ўзида ставкаларни 9,5 фоиздан 20 фоизга оширган.
Путиннинг Европани газ тўловини рублда амалга оширишга мажбур қилиш қарори асосий импортчилар – Германия, Италия ва Франция томонидан рад этилди. Айрим экспертлар бу қадам рубль мустаҳкамланишига олиб келади деса, бошқалар "ўйин" таваккалчиликка арзимаслигига амин.
Галина Полонская, Euronews мухбири:
Баъзилар буни рублни қўллаб-қувватлаш ва унга талабни оширишга уриниш деб билишади. Лекин мен бу ҳаракатни ҳисоб-китоб тизимидаги алғов-дарғовликка олиб келадиган «мижозларнинг эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетиш» хавфи деб биладиган таҳлилчи билан гаплашдим. Бу газ экспортига жуда боғлиқ бўлган Россия иқтисодиёти учун ҳақиқатан ҳам хавфли деди у.
Директивга кўра, импорт қилувчилар Россиянинг “Газпромбанк”ида ҳисоб рақами очишлари керак. У тўловни рублга айлантиради. Аммо томонлар ставка ва харажати аниқ эмас.
Шу билан бирга, рубль ўз позициясини тикламоқда. Бунга, жумладан, Марказий банк томонидан асосий ставканинг 20 фоизга оширилиши ёрдам берди.
Аммо бу чора-тадбирлар фақат қисқа муддатда самара беради: Россия молия тизими йирик бозорлардан узилиб қолган, санкциялар режими янада кучайиши мумкин.
Аввалроқ G7 давлатлари ва Европа Иттифоқи тузилган шартномаларда кўзда тутилмаганини боис Россия гази учун тўловни рублда амалга оширишдан бош тортган эди.
Европа Иттифоқи Россия Федерациясидан энергия етказиб беришни тўхтатишга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда. Мисол учун, Германияда, 2017 йилда ҳукумат Россия ҳақиқатан ҳам газ таъминотини тўхтатган тақдирда фавқулодда вазият режасини тасдиқлаган.