Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди
- 13.04.2020 17:08
- 179
- Ўзбекистон
10 апрелдан бошлаб хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда амалга оширилган.
Хотин-қизлар телефон рақамлари орқали «Ишонч телефони» операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.
Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;
Руҳшунос: +998 97 137 27 27;
Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24
Барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олиш мумкин бўлади.
«Ишонч телефони» хизмати ҳар куни 8:00 дан 18:00 гача уч ой карантин даврида фаолият кўрсатади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ижтимоий хизмат қачон, қандай ривожланади?
- 2 соат аввал
- Жамият
Камикадзе қандай пайдо бўлган?
- Кеча, 18:46
- Ўқинг, қизиқ!