Германия БМТдан Беларусдаги вазият бўйича муҳокамалар ўтказилишини талаб қилди
- 14.09.2020 21:00
- 58
- Хориж
Европа Иттифоқининг етакчи мамлакатларидан бири бўлган Германия БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашидан (ИҲК) зудлик билан, кенг кўламда Беларусдаги вазият юзасидан муҳокамалар ўтказилишини талаб қилди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни Sputnik нашри хабар берди.
Қарор 25 овоз билан қабул қилинди, 20 нафар давлат бетарафликни танлади. Венесуэла ва Филиппин қарши овоз берди.
Овоз бериш натижаларига кўра, мазкур йиғилиш 18 сентябрь куни соат 10:00 (13:00 Тошкент вақти)да БМТ ИҲК майдонида муҳокамалар шаклида ўтказилади.
БМТнинг Женевадаги ваколатхонасидаги Беларуснинг доимий вакили Юрий Амбразевич жавобгар давлат вакили сифатида ушбу қарорга жавобан “Мамлакатдаги мавжуд вазият на шошилинч, на оддий муҳокамалар олиб борилишига сабаб бўла олмайди”, деди.
Теглар:
Германия