Гиёҳвандфуруш тоға-жиянлар ушланди
- 30.06.2020 15:21
- 268
- Жиноят ва жазо
Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасининг тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан Ғаллаорол туманидаги Мингчинор чойхонасида 4 миллион сўмга 1 килограмм 793 грамм кўкнори сотаётган шахс қўлга олинди.
Суриштирув жараёнида Бахмал тумани Ғаллакон маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган, айбланувчи М.Н. ушбу гиёҳвандлик воситасини шу туманнинг Сангзор маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган тоғаси М.Қ.дан олганлигини билдирган.
Мазкур маълумот асосида М.Қ.нинг турар жойи кўздан кечирилди ва ҳаммомдан полиетилен пакетларга жойланган 2 килограмм 310 грамм кўкнори топилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар ҳибсга олинган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа