Грипп “беозор” касаллик эмас: 9 ойда 1483 та гриппга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди
- 12.10.2021 11:39
- 29
- Саломатлик

Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) юқумли касалликларнинг 76,2 фоизини ташкил этиб, охирги йилларда ушбу касалликлар соғлиқни сақлаш тизимининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Юртимизда жорий йилнинг 9 ойи давомида расмий равишда 1483 та гриппга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди. Грипп билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 0-2 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олиниб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг нафар бола сонига нисбатан 26,3 тани ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда 323 минг 593 ҳолатда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш қайд этилган.
Шу ўринда Соғликни сақлаш вазирлиги "Грипп “беозор” касаллик эмас, бу хасталик келтириб чиқарадиган асоратлар унинг ўзидан-да хавфли ҳисобланади. Агар бемор даволанишга етарли даражада эътибор бермаса, касаллик ўпкада бактериал зотилжам, геморрагик зотилжам, ўпка абсцесси ва ўткир респираторли дистресс синдромига сабаб бўлиши мумкин", дея огоҳлантирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Турмуш чорраҳаларида: Қарз
- Кеча, 17:12
- Мутолаа
Ғарбдан эсаётган шаббода
- Кеча, 16:34
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- Кеча, 15:05
- Жамият