Грузияда Россия кемасига қарши норозиликлар давом этмоқда
- 31.07.2023 11:23
- 112
- Хориж
27 июль куни Грузия мухолифати бортида россияликлар бўлган Astoria Grande круиз кемасининг Батуми портига киришидан норози бўлиб чиққан эди.
Палау (Америка Қўшма Штатлари билан боғланган орол давлати) байроғи остидаги кема Туркиянинг Miray Cruises компанияси томонидан бошқарилади ва Сочидан Туркияга саёҳат қилади.
Грузия мухолифатига кўра, бортдаги россияликларнинг аксарияти мамлакатнинг “Оккупация тўғрисида”ги қонунини бузганлар. Батумида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, россиялик сайёҳлар Москванинг Абхазия ва Жанубий Осетияга нисбатан ҳаракатларини нормал деб атаган.
Грузия денгиз транспорти агентлиги лайнернинг кириши тижорат характерига эга эканлигини айтган.
Бугун тунда эса Грузиянинг Батуми портида россияликлар бўлган круиз кемасининг келишига қарши норозилик намойиши ўтказган бир неча киши полиция кордонини бузиб ўтишга ҳаракат қилган. Улар қўлга олинган (видео — маҳаллий ОАВ).
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа