Грузия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари мамлакатни урушга тортишга уринишлар давом этаётганини айтди
- 12.02.2023 12:43
- 69
- Хориж
Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибошвилининг фикрича, Грузияни урушга тортишга уринишлар тўхтамаяпти.
"Афсуски, бу можарони (Украинадаги) қандайдир йўл билан бизнинг мамлакатимизга ҳам ёйишга уринишлар бўляпти. Биз Украина расмийлари вакилларининг бу мавзудаги баёнотларини бевосита эшитдик. Уларнинг мақсади "иккинчи фронт" очишдир", - деди Гарибошвили журналистларга.
Унинг айтишича, собиқ президент Михаил Саакашвили шу мақсадда Украинадан Грузияга жўнатилган.
"Ва кўплаб провокациялар мавжуд, улар, афсуски, ҳозир ҳам тўхтамаяпти", деди бош вазир.
Айни пайтда, Гарибошвилининг фикрича, қийинчиликларга қарамай, Грузия ҳукумати урушдан қочишга муваффақ бўлмоқда.
"Бизнинг асосий вазифамиз халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш ва шундай бўлади. Биз фақат мамлакатимиз ва халқимиз учун зарур бўлган ишни қиламиз ва қарорларни қабул қиламиз", деди Гарибошвили.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа