Гуруч ҳақида нимани биласиз?
Донли экинлар ичида шоли алоҳида ўринда туради. Ундан олинадиган гуручдан тайёрланган мазали палов ва бошқа хилма-хил таомларни севиб истеъмол қиламиз.
Аммо гуруч ҳақида кўп нарсани билмаймиз, қуйида шу ҳақда айрим маълумотларни келтирамиз:
* Шоли 5000 йилдан буён етиштириб келинади. У қачонлардир экила бошлаган маданий экинлардан биринчисидир.
* Жаҳонда 1 млрд. киши шоли етиштириш билан шуғулланади.
* Дунёда 3 миллиарддан кўпроқ одам гуруч истеъмол қилади.
* Жаҳонда 50 фоиз гуруч етиштирилган жойидан 12 километр атрофда истеъмол қилинади.
* Эрамизгача 100 асрда шоли Хитойдан Японияга тарқалган.
* Ёввойи шоли дон ҳам, гуруч ҳам ҳисобланмайди – бу сув ўсимлигидир.
* Тозаланмаган шоли саломатлик учун фойдалидир, у хотирани яхшилаб, фикрлашни тиниқлаштиради.
* Шолининг турли хилдаги 7000 кўриниши мавжуд.
* Гуруч энг хушхўр маҳсулотлардан бири бўлиб, ундан 100 дан зиёд мазали таом тайёрлаш мумкин.
* Хитойда гуруч косасини тушириб юбориб синдирсангиз, бу ишдан кетишингизни билдиради.
Т.Шомуродов тайёрлади.