Гвинея ҳукумати эбола эпидемиясини эълон қилди

Гвинеянинг жануби-шарқида эбола касаллиги қайд этилди. Гвения соғлиқни сақлаш вазири раислигида ўтказилган тезкор йиғилишда безгак тарқалишига қарши курашиш учун бир қатор тадбирларни амалга оширишга қарор қилинди. Бунга касалларни аниқлаш ва улар билан алоқада бўлган барча одамларни ажратиш киради.

"Бизда эбола вирусини юқтириш бўйича етти ҳолат мавжуд. Булар тўрт эркак ва уч аёл. Уч киши вафот этди. Уч киши изоляция қилинган. Битта бемор Канакрида. Икки киши Нзерекорда", дея маълумот берди Санитария хавфсизлиги агентлиги раҳбари Сакоба Кейта.

Гвинея санитария маъмуриятининг таъкидлашича, эбола геморрагик иситмаси билан касалланган биринчи ҳолат Гуеке шаҳрида 28 январда вафот этган ҳамширада бўлган. Аёл 1 февраль куни дафн этилган эди. Агентлик раҳбарининг таъкидлашича, "Видолашув маросимидан бир-икки кун ўтгач, бир нечта кишида касаллик аломатлари сезила бошланди: диарея, қусиш, қон кетиш ва иситма. Вирусга олинган биринчи тестлар 12 февралда тасдиқланди".

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гвинеяга ёрдам бериш учун зудлик билан мавжуд ресурслардан фойдаланиши ҳақида эълон қилди.

2014-2016 йилларда Гвинея Ғарбий Африкада эбола эпидемиясининг марказларидан бирига айланган эди. Ўшанда қитъанинг ушбу қисмида 11 мингдан ортиқ одам вафот этган. 28 мингдан ортиғи касалликни юқтирган.