Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузнинг биринчи ойи учун хос бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлади, лекин ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иш ҳафтасининг энг охирида - 29 сентябрь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Шарқдан ўртача шамол эсади. Кечалари ва эрталабки соатларда ҳарорат 12-17 даража атрофида нисбатан салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 25-30 даражагача, баъзи жойларда 32 даржагача иситади.

Тоғли ҳудудларда айрим кунларда бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.