Ҳақиқий эмасдек туюладиган ғайриоддий дарахтлар

Қаерга бормайлик, ҳатто катта шаҳарларнинг марказида ҳам кўчаларни безатиб турган табиатимизнинг ажралмас қисми ҳисобланмиш дарахтларни учратамиз. Уларнинг аксарияти оддий, ҳақиқий ва таниш.

Лекин тўсатдан инсон юз хусусиятлари яққол кўриниб турадиган дарахтни кўрсангиз нима қилган бўлардингиз? Ёки ўз жойидан "қочиш"гауринаётган ёки эриб кетаётган дарахтни-чи? Қуйидаги ғайриоддий танловда шу ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб она табиат яратган мўъжизавий дарахтлар билан танишамиз.

***

Ушбу ажойиб дарахт телпагининг кенглиги 51 метрдан ошади

Бу дарахт ўз “турар” жойида бирор ножўя иш қилиб қўйганга ўхшайди. Шу сабабли бўлса керак, у бу ердан қочиб кетиш ҳаракатини қиляпти

Бу дарахт  эски  хашак  сақланадиган минора бўйлаб бўй чўзибди

“Эриб кетаётган” дарахт

Ранг-баранг эвкалиптининг ёрқин ранглари

Бундай эвкалипт 60-75 метр баландликкача етади.Турнинг ўзи кўп рангли пўстлоғи билан бошқа эвкалипт турларидан фарқ қилади. Етук дарахтларнинг танаси камалакнинг барча ранглари билан бўялгандек ва қобиғи вақти-вақти билан рангини ўзгартириб туради.

Бу “донишманд” шунчаки юқоридан пастгақараб ўсишга қарор қилибди

Баъзи дарахтлар йўл белгилари, калит ёки эгалари унутиб қолдирган нарсаларни "ейиш"ни яхши кўради

Баобаб ўз танасида тахминан 120 минг литр сувни сиғдириши мумкин

Критда ҳали ҳам мева берадиган дунёдаги энг қадимги зайтун дарахти бор

Апулия минтақасида (Италия) ўйчан дарахт топилди. Қизиқ, у нима ҳақида қайғуряпти экан?

Эски дарахт ичида янги дарахт униб чиқди

Одамлар 1000 ёшли тис дарахти ичида ибодатхона қурди

Ғалаба аркаси

Жанубий Каролинадаги 1500 ёшли эман дарахтиҳар бир фаслда ўзгача кўриниш беради

Жон-жаҳди билан деворга ёпишган дарахт. Кимдир меҳрга зор шекилли...

Жуда ажойиб кадр, балли фотосуратчи!

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.