Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 28 август куни имзоланган фармонига кўра, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлинмасининг катта инспектори Қиличева Раъно Ҳамидовна ва Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Кодиров Жамшед Собиржонович “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси ички аудит бўлими бошлиғи Имамов Фаёз Акбарович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.