Ҳарбийлар - коррупцияга қарши курашишда ёрдамчи
Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан "Коррупция - жирканч иллат" ҳамда "Ҳарбий хизматчилар орасида қонунбузулишларнинг олдини олиш" мавзуларида маънавий-маърифий ўқув-амалий дарслар ўтказилди.
Унда Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм ва муассасалари ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Тадбирда Самарқанд ҳарбий прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси ва округ бошқарув аппарати масъул вакиллари коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлаётган асосий омиллар, ушбу иллатнинг олдини олиш чоралари хусусида сўзлади.
Ҳарбийлар орасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жумладан, қонунчилик, ҳарбий ва хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартибга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Тадбирда коррупция ҳолатлари билан боғлиқ видеороликлар намойиш этилди.