Ҳаво ҳарорати кескин совиши кутилмоқда
- 01.11.2021 17:27
- 78
- Ўзбекистон
"Ўзгидромет" маълум қилишича, 4 ноябрь, пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради.
Мамлакатга Урал ҳудудидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади. Шу куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир, қор ёғади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди.
Кундуз куни ҳаво ҳарорати +3…+8 даражача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15 даражага паст бўлади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -5…-3 даражагача, шимолда -10...-7 даражагача пасаяди, кундуз куни ҳарорат +3…+8 даражадан ошмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа