Ҳайдовчи ва йўловчи эътирози ёхуд йўлдаги суҳбат
- 21.06.2020 11:40
- 365
- Жамият

Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар шаҳарчаси ва "Мармар бозори" йўналишларида ҳаракатланувчи 6-автобуснинг йўловчилари ҳар доим кўп. Бугунги пандемия шароитида автобусда йўловчи кўплиги боис такси тўхтатдим ва манзилимни айтдим.
- Опа, 10 минг сўм бўлади, - деди ҳайдовчи.
- Сал арзонроқ қилинг, олдинлари 5 минг сўмга манзилимизга кетардик-ку, - дейман кўнглим хижил бўлиб.
- Опа, олдинлари битта машинада 4 нафар йўловчини олардик, ҳозир карантин қоидаларига кўра, машина салонида фақатгина икки йўловчи билан ҳаракатланишимиз лозим, - деди тушунтирган бўлиб.
Математик жиҳатдан ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак ҳайдовчининг эътирозлари тўғри, аммо йўловчилар “чўнтаги” билан ким ҳисоблашади?..
Насиба Жонтўраева.
Теглар:
такси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тил ўзининг паҳлавонлигини кўрсатиши керак
- Бугун, 15:04
- Ўзбекистон
Тинчлик қадри
- Бугун, 14:46
- Мутолаа