Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум 154 нафар фуқаро автомашина бошқарган
- 01.04.2019 17:30
- 151
- Самарқанд
Жорий йилнинг 25 март - 1 апрель ҳолатида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан вилоят бўйича жами 12082 та қоидабузарликлар аниқланди. Улардан 152 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган бўлса, 165 нафари светофорнинг қизил чироғидан ўтган. Буни қарангки, қоидабузар ҳайдовчиларнинг 1232 нафари одам ташиш, 27 нафари эса бошқарув ҳуқуқисиз автотранспорт воситасини бошқаргани аниқланди.
6381 нафар ҳайдовчи транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтириб, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиб, хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган. 2281 ҳайдовчи эса йўл белгилари, чизиқларига амал қилмаган, мажбурий суғуртасиз, пиёдалар йўлидан кесиб ўтиш сингари ҳолатлари қоидабузарликка сабаб бўлган.
Хуршед САФАРОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот гуруҳи инспектори.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа