Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди

Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар шу номли ҳуқуқий акция бўлиб ўтмоқда.

Акция доирасида Самарқанд шаҳар Дарғом маҳалласида яшовчи Лариса Провоторовага тегишли фуқаролик паспорти бўлмаганлиги боис икки нафар 2004 ва 2008 йилда туғилган фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат назоратга олиниб, Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар йиғишда амалий ёрдам кўрсатилиб, 2004 йилда туғилган Оксана Провоторова ҳамда 2008 йилда туғилган Богдан Провоторовга туғилганлик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Шунингдек, Қуйи Хўжа соат маҳалласида яшаётган Санобар Мамадалиевага тегишли фуқаролик паспорти бўлмаганлиги сабабли 2012 йилда туғилган фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиришда турли тўсиқларга учрагани маълум бўлди. Бу ҳолат ҳам акция доирасида назоратга олиниб, тегишли ҳамкор ташкилотлар кўмагида 2012 йилда туғилган Мунисга илк ҳужжат расмийлаштирилди.

Инобат Бобоқулова,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.