Ҳиндистон Украинага ёрдам ортилган Япония самолётини қабул қилишдан бош тортгани айтилмоқда

Ҳиндистон Япония мудофаа кучларининг Украинага ёрдам олиб кетаётган самолётини қабул қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Kiodo агентлиги.

Апрель ойи охирида самолёт БМТ қочқинлар комиссияси орқали Украинага қўшни – Польша ва Руминияга гуманитар ёрдам юкини олиб кетиши керак эди. Бунда одатда транзит пунктлар сифатида Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларидан фойдаланилади.

Бу масала Деҳли билан келишилган, аммо 20 апрель куни рад жавоби олинган. Ҳиндистон расмийлари етарлича мувофиқлаштириш бўлмаганини бунга сабаб сифатида кўрсатишди. Бу масала бўйича якуний қарор бугун, 21 апрель куни қабул қилинади.

Ҳиндистоннинг рад этиши ва режаларга ўзгартиришлар киритиш зарурати масаласи Япония ҳукмрон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашида муҳокама қилинди.

"Ҳиндистон Россияга яқин. Аммо унинг 180 даражага бурилиш эҳтимолини ҳисобга олишадими?" - йиғилиш иштирокчиларидан бирининг сўзларини келтиради агентлик.

Март ойида Токио Киевга мудофаа воситалари: ўқ ўтказмайдиган жилет, дубулға, иссиқ кийим, чодир, камера, гигиена воситалари, қуруқ озиқ-овқат ва генераторлар кўринишидаги ёрдамини топширди. Сешанба куни Япония мудофаа вазири Нобуо Киси Украинага инсонпарварлик ёрдами сифатида кузатув беспилотниклари, ниқоб ва кимёвий ҳимоя кийимларини юбориш режасини эълон қилди.

«Деҳли ва Москва "табиий иттифоқчилар" ва улар барқарор алоқаларни сақлаб туришини Қўшма Штатлар билади, аммо шу билан бирга Ҳиндистон учинчи давлат муносабатлари билан "асосий муносабатлар - Қўшма Штатлар миллий манфаатлари»га салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймайди», деган эди аввалроқ Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх.