Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда иккита қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг бирданига иккита қирувчи самолёти – Россияда ишлаб чиқарилган Су-30 ва Франциянинг Mirage 2000 самолётлари Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Ani ахборот агентлиги.

“Иккита самолёт машғулотлар ўтказилган Мадхя-Прадеш штатидаги Гвалиор авиабазасидан ҳавога кўтарилди”, — деди агентликка Ҳиндистон Мудофаа вазирлигидаги манба.

Ҳалокат содир бўлган жойда қутқарув ишлари бошланган, қирувчи самолётлар учувчиларнинг аҳволи ва ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.