Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли одамлар ҳалок бўлмоқда
- 16.06.2019 13:38
- 232
- Хориж
Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати рекорд кўрсаткичларни қайд этмоқда, деб хабар берди Еuronews.com.нашри. Бу ҳақда darakshi.uz ёзмоқда.
Ҳозирда мамлакатнинг марказий штатларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 5 градусга баланд эканлиги айтилмоқда. Нью-Делида термометр кўрсаткичлари +48 даражага қадар кўтарилди. Кучли иссиқ ичимлик суви етишмовчилигини келтириб чиқармоқда. Бутун мамлакат бўйлаб қадоқланган сувга бўлган талаб ниҳоятда ортиб кетган.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, офтоб уриши ва аномал иссиқ билан боғлиқ бошқа сабаблар туфайли ўндан ортиқ киши вафот этган. Йирик аҳоли пунктлари ва шаҳарларда асфальт эриб кетмаслиги учун сув билан ювилмоқда. Шифохоналарга эса қўшимча кондиционерлар ўрнатилмоқда.
Теглар:
Ҳиндистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа