Humo тўлов тизими Paynet томонидан 65 млн долларга сотиб олинди
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича очиқ савдолар жараёни якунланди. Мажбурий таклифларни топшириш босқичида 6 номзод иштирок этишга таклиф қилинди.
Кимошди савдосида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ 65 миллион АҚШ доллари миқдорида кимошди савдосида ғолиб бўлди.
Жамиятни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.
Харидор жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
Маълумот учун, "Paynet" АЖ Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан бери фаолият юритади. Тизим 1500 тадан ортиқ товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун тўлов имкониятини таъминлайди.