Ички ишлар ходимлари томонидан тест синовларида 65 нафар ўқувчи ўрнига киришга уринган "толкач" аниқланди
Бугун Самарқанд шаҳрида ИИВ лицейи ва Темурбеклар мактаби учун тест синовлари бошланиш арафасида.
ИИВ лицейига 2000 га яқин ўқувчининг 743 нафари дастлабки икки босқичдан ўтиб келиб тест синовида иштирок этиш имконига эга бўлди. Уларнинг 200 нафари қабул қилинади.
Ёшлар психологик тест, диктант, жисмоний тайёргарлик ҳолати ва суҳбатдан ўтиб келган.
Темурбеклар мактабига эса 731 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 150 нафари тест асосида ўқишга қабул қилинади. Уларнинг 126 нафари ўзбек, 24 нафари эса рус гуруҳида таҳсил олади.
Бу ўқувчилар ҳам жисмоний тайёргарлиги, диктант ёзиши, психологик тестдан ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиб келган.
Zarnews.uz сайтининг мухбири хабар беришича, ҳозир эрталаб абитуриентларнинг тест синовларига кириш арафасида ИИБ томонидан 65 та ҳолатда бировнинг ўрнига киришга келган "талкаш"лар аниқланди ва тестдан четлатилди.