Икки миллион йил тўхтовсиз ёққан ёмғир
Икки миллион йил узлуксиз ёмғир ёққанига ишониш қийин. Аммо яқинда тоғ жинсларини ўрганган олимлар шундай хулосага келди.
Геологлар, аввало, Шарқий Алп тоғида, кейинчалик бутун дунёдаги юзлаб тоғ жинсларининг кремне қатламларини ўргандилар.
Кашфиёт шуни кўрсатдики, 232 миллион йил аввал Ерда қурғоқчилик тугаб, узлуксиз ёмғир ёғиш бошланган. Бу амалда икки миллион йил тўхтовсиз давом этган. Бу жуда кўп жонзот турларини қирилиб кетишига олиб келган. Аммо қандайдир тарзда динозаврларни кўпайишига хизмат қилган.
Музликдаги вабо
Аслида Антарктида музликларида ҳозирча ҳеч қандай вабо ёки бошқа ўлатлар излари аниқлангани йўқ. Аммо олимларнинг Оқ қитъада ўтмишда инсониятга қирон келтирган эпидемия излари сақланиб қолганини аниқлашлари ҳақидаги ўрганишлари натижасидан очиқ осмонда момоқалдироқ гулдирагандек бўлди.
Гап шундаки, ўтмиш пандемияси ва атмосферадаги карбонат гази миқдори ўртасида маълум боғлиқлик бор экан. Пандемия даврида атмосферада унинг миқдори кескин камаяди. Муздаги ҳаво пуфакчалари эса ўзида касаллик микробларини миллионлаб йиллар давомида сақлашга қодир.
Т.Шомуродов тайёрлади.