Иложи борича тез-тез ва самимий кулинг, шундай яшангки, ҳатто донишмандлар сизни ҳурмат қилсин
“Амазон” асосчиси Жефф Безос уни муваффақиятга олиб борган иқтибосни бир неча йил олдин музлатгич эшигига илиб қўйган эди. Унда ёзилганларни у жуда муҳим деб билади ва ҳар куни ўқийди.
Дунёдаги энг йирик Амазон интернет компанияси асосчиси Жефф Безоснинг ажойиб фазилатлари бор. У бизнесни кенгайтириш учун ёрқин ва тўғри қарорлар қабул қила олади ва керакли одамларни ёллашни билади. Унинг компанияси ўсишда ва кенгайишда давом этмоқда. Хўш, бу муваффақиятнинг сири нимада?
Жефф Безос ҳақиқатан ҳам улкан ютуқларга эришди ва бундан ҳам кўпроқ нарсаларга интилади, бошқа ҳолларда эса у ҳеч биримиздан фарқ қилмайди. Масалан, у мотивацион иқтибосларни яхши кўриб ўқийди. Улардан бириРальф Уолдо Эмерсоннинг кўп йиллар олдин ёзганини қоғозга чиқариб, музлатгич эшигига ёпиштириб қўйган:
“Иложи борича тез-тез ва самимий кулиш; ҳатто донишмандлар сизни ҳурмат қиладиган, болалар эса сидқидилдан яхши кўрадиган даражада яшаш; соф танқидчиларнинг эътирофига сазовор бўлиш ва сохта дўстлар хиёнатигамардонавор бардош бериш; ҳақиқий гўзалликни қадрлаш; бошқаларнинг фақат яхши томонларини кўриш. Бу дунёни тарк этишдан олдин уни бироз яхшилаш учун масалан, соғлом зурриёд қолдириш ёки сиз сайқаллаштирган бир парча ер ёки бошқа яхши амал орқали ҳисса қўшиш. Сиз туфайли ерда камида битта тирик жон нафас олиши осонлашганлигини билиш –ҳаётда чинакамига муваффақият қозониш демакдир”.
Бу муваффақиятнинг универсал формуласи. Ахир, барчамиз ҳаяжонланиб кулишни ва ҳар кундан завқланиб юришни истаймиз, ҳаммамиз эътироф ва муҳаббатни хоҳлаймиз. Ҳаётни бироз яхшироқ қилиш учун бошқаларнинг яхши томонларини кўриш ва уларга шу тарзда жавоб бериш керак, - дейди Безос. - Айнан шу омиллар инсон муваффақиятни белгилайди. Бошқа ҳеч нарса эмас.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.