Индонезияда 53 та денгизчи бўлган сувости кемаси бедарак йўқолди
Индонезия денгиз флоти KRI Nanggala-402 сувости кемаси машқлар пайтида алоқага чиқмай қўйди. Кема Бали шаҳридан 96 километр шимолда, 21 апрель куни, маҳаллий вақт билан тахминан соат 3.00 ғойиб бўлди.
«Шўнғишга рухсат берилгач, кўп ўтмай алоқани йўқотдик, дастлабки маълумотларга кўра, сувости кемаси денгизда 700 метр чуқурликда», дея изоҳ берди Индонезия қуролли кучлари қўмондони Хади Чахъянто.
Ғойиб бўлишидан олдин Индонезия денгиз флоти сувости кемаси жойлашган жой яқинида нефть доғлари топилган. Маълум бўлишича, йўқолган сувости кемасидаги кислород бугун, 24 апрелгача етади,холос.
Айни пайтда сувости кемасини қидириш давом этмоқда.
Мамлакатда кемани қидиришда 25 та сувости кемаси иштирок этмоқда, дея хабар берди Channel News Asia мамлакат қуролли кучлари вакили Аҳмад Риёд маълумотига асосланиб.
Унинг қўшимча қилишича, Индонезия бошқа мамлакатлар томонидан "ҳар қандай ёрдамни қабул қилади", аммо гидролокатор билан жиҳозланган кемаларни қўллаб-қувватлайди.
Кемани қидиришда Россия, АҚШ, Германия, Франция, Ҳиндистон, Туркия, Австралия ва Сингапур ёрдам беришга тайёр.