Индонезияда йўқолган сувости кемасидаги денгизчилар жасади топилди

Индонезия денгиз флотининг чўкиб кетган сувости кемаси экипажининг барча аъзолари ҳалок бўлди, кеманинг қолдиқлари топилди, дея хабар беради РИА Новости.

"Йўқолган Индонезия сувости кемасининг қолдиқлари якшанба куни, Бали яқинидаги денгиз тубидан топилган ва экипажнинг 53 аъзосининг барчаси ҳалок бўлган", дея тасдиқлади Индонезия денгиз флоти штаби бошлиғи Юдо Маргоно.

23 апрель, шанба куни мамлакат расмийлари сувости кемасида кислород захираси тугаганини тасдиқлашди.

Аввалроқ, қутқарувчилар 21 апрель куни денгиздан Бали оролининг шимолида ғойиб бўлган дизель сувости кемасининг бир нечта қисм ва жиҳозлари топилгани ҳақида маълум бўлди.

Элементлар орасида сувости кемасининг торпедо аппаратларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ускуна қисмлари, перископни мойлаш қутиси, оловга чидамли шимгич парчалари, жойнамоз ва совутиш тизими корпусининг бўлаги бор.

Индонезиянинг “KRI Nanggala-402” сувости кемаси 21 апрель эрталаб машқлар пайтида алоқани тўхтатди. Мамлакат қуролли кучлари қўмондони Ҳади Чахьянто сувости кемаси 700 метр чуқурликда бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

“KRI Nanggala-402” Индонезия денгиз кучлари хизматида бўлган бешта сувости кемаларидан бири бўлган. Маълум бўлишича, у 10 йил олдин модернизация қилинган.